Давлат божхона хизмати органларида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланган. Унинг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати органларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва ҳал этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бухоро вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби томонидан мазкур лойиҳаларни ўрганиш жараёнида шахсий таркиб томонидан тизимда учраши мумкин бўлган корруцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқилди.
Мазкур таклифлар божхона ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришда амалдаги қонун ҳужжатларига, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари, тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига хушмуомалада бўлишига ҳамда коррупциянинг олдини олишга қаратилган.
Бундан ташқари, бошқарманинг барча чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари пештахталарига, Давлат божхона қўмитасининг 11-08, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг (65) 221-61-00 ҳамда коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлимининг (65) 221-65-00 рақамли ишонч телефонига божхона қонунбузилиш ҳолатлари рўй берганда хабар бериши лозимлиги ва мурожаатлар анонимлиги кафолатланиши ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
19.09.2020