Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - хавфли иллат
1356
Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупциядир. Шу сабабли коррупцияга қарши курашиш мақсадида божхона органларида ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Коррупция - хавфли иллат

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда чегара божхона постида хизмат олиб бораётган санитария-эпидемиология, фитосанитария ва ветеринария назорати  ходимлари ҳам пост орқали ҳаракатланаётган  автотранспорт воситалари ҳайдовчилари иштирокида “Коррупция – хавфли иллат” мавзусида тадбир ўтказишди.

Кун тартибидаги масала юзасидан пост бошлиғи  Р.Панжиев, коррупция — мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият эканлигини йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтди.

Мамлакатимизда мазкур муаммога қарши кураш масаласига  мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ жиддий эътибор қаратилган.

Дарҳақиқат, республикамизда БМТ иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (EKOSOS)нинг Коррупцияга қарши кураш резолюцияси, Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси, Халқаро тижорат ташкилотларида коррупцияга қарши кураш ҳақидаги декларация, миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши кураш конвенцияси ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг эътироф қилингани, мазкур иллатга қарши курашда муҳим ўрин тутади. Ушбу халқаро ҳужжатлар, шунингдек, миллий қонунчилигимизда коррупцияга қарши курашишда жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамиятларининг фаоллигини оширишга қаратилган меъёрларнинг мавжудлиги ўз олдига қонун устуворлигини таъминлаш мақсадини қўйган.      

Тадбирда, ҳуқуқий-демократик ва  эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида коррупция, жиноятчилик, сингари глобал иллатларга қарши курашиш  фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки давлат ташкилотларига таяниб қолмасдан кенг жамоатчилик назоратини кучайтириш кераклиги тўғрисида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилиш сўнгида, Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият юритувчи қисқа 11-08 ҳамда Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг (76)225-02-26  “Ишонч телефони” рақамлари орқали фуқаролар божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар юзасидан хабар беришлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

18.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг