Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Карантин даврида ҳам товарларнинг экспорт-импорт жараёни тўхтовсиз давом этмоқда
1352
Бугунги кунда деярли барча мамлакатларнинг иқтисодий барқарорлигига ўзининг салбий таъсирини ўтказаётган “коронавирус” балоси бизнинг мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигига ҳам хавф туғдирмасдан қолмайди. Шундай экан бугунги куннинг энг асосий вазифаларидан бири бу – товарлар экспорт-импортини қўллаб-қувватлаш орқали республикамиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашдир.
Карантин даврида ҳам товарларнинг экспорт-импорт жараёни тўхтовсиз давом этмоқда

Бундай синовли кунларда божхона ходимларининг масъулияти икки баробар ошди. Карантин даврида тадбиркорларимизнинг экспорт-импорт операциялари тўхтаб қолмаслиги учун божхона ходимлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда хизмат фаолиятини олиб боришмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” темир йўл чегара божхона постида ҳам куну-тун хизмат олиб борилиши йўлга қўйилган.

Мазкур темир йўл чегара божхона пости хорижий давлатлар ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл транспорти ва уларда ташилаётган товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври давомида “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали жами 23 478 та темир йўл юк вагонлари ҳаракатланган. Шундан экспорт йўналишида 4156 та вагонда қиймати 243,6  млн. АҚШ долларлик, импортда 2797 та вагонда қиймати 107,2 млн. АҚШ долларлик ва транзитда 16525 та вагонда умумий қиймати 969 млн. АҚШ долларлик товарлар божхона пости ходимлари томонидан божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилган.

Экспортга расмийлаштирилган товарларнинг асосий қисмини сиқилган газ, кокс, минерал ўғитлар, комбикорм, гранула ва бензин товарлари ташкил этади.

Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, товарларнинг экспорт-импортида ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги пандемия даврида ҳам ташқи иқтисодий фаолиятни изчил давом этишига хизмат қилмоқда.

 

17.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг