Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия”да 3600 дона чўғланма лампочкалар яширилган экан
1292
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги 299-сонли “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига биноан 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб чўғланма лампа маҳсулотларини реализация қилиш тақиқланганлиги сабабли, божхона органлари томонидан ушбу товарларнинг мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши кураш тизимли равишда амалга оширилмоқда.
“Нексия”да  3600 дона чўғланма лампочкалар яширилган экан

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қувасой шаҳрининг чегара олди ҳудудида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салони ва юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва мамлакатимизда савдоси чекланган умумий қиймати 18 миллион сўмлик  3600 дона чўғланма лампочкалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг