Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Профилактика – коррупция иллатини олдини олишда муҳим ўрин тутади
1337
Юртимизда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашишнинг анча самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмлари шакллантирилди.

Хусусан, коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияси, шунингдек, Олий Мажлис палаталарида коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталар ташкил этилди. Ушбу иллатга қарши курашиш соҳасидаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссия тузилиб, 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури тасдиқланди.

Шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йил 29 июнда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида тизимли равишда профилактик тадбирлар ташкил этилиб, ушбу иллатга қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Биргина Тошкент вилояти мисолида оладиган бўлсак, бошқарма раҳбарияти томонидан, ходимлар яшаш шароитлари мунтазам ўрганилиб, учраётган муаммолар бартараф этиб келинмоқда. Шунингдек ходимлар иштирокида видеоалоқа орқали мунтазам профилактик тушунтириш ишлари ўтказиб келинмоқда.

Коррупция иллатини фош этишдан кўра уни олдини олган афзал. Шу сабабли Тошкент вилояти божхона бошқармаси барча пост раҳбарлари мунтазам тадбиркорлар билан видеоалоқа орқали божхона органларига тегишли янги чиққан меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар билан таништирилиб, божхона соҳасида учраётган муаммолар хақида суҳбатлар ўтказиб келишмоқда ва божхона ходимлари томонидан тамагирлик ҳолатлари учраганда зудлик билан бу ҳақда хабар беришлари кераклиги хақида огоҳлантириб бормоқдалар.

Бундан ташқари, бошқарманинг барча чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари пештахталарига, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (71) 235-07-61 рақамли ишонч телефонига божхона қонунбузилиш ҳолатлари рўй берганда хабар бериши лозимлиги ва мурожаатлар анонимлиги кафолатланиши ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган.

16.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг