Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалардаги гиёҳвандлик воситалари манзилга етиб бормади
1230
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, хусусан гиёҳвандлик ўсимликлари ва уларнинг уруғларини халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситаларини почта орқали жўнатиш ҳолатлари ҳали ҳануз учраб турибди.
Жўнатмалардаги гиёҳвандлик воситалари манзилга етиб бормади

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида фуқаро С.У. номига келган почта жўнатмаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, почта жўнатмасида 11 дона каннабис ўсимлиги уруғлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда  эса, мазкур постнинг ўзида фуқаро Д.В. номига келган почта жўнатмаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, почта жўнатмасининг ичида 2 та бўлакда 4 дона таркибида “Метилфенидат” гиёҳвандлик воситаси бўлган “Ritaline 10 mg” ёзувли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

16.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг