Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ласетти”даги 400 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари манзилга етиб бормади
1151
Сифати кафолатланмаган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини юртимизга ноқонуний тарзда олиб кириш, сақлаш, тарқатиш ва уларнинг яширин муомаласига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Ласетти”даги 400 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари манзилга етиб бормади

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро Э.Д бошқарувидаги  “Ласетти” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида умумий қиймати 400 миллион сўмлик таркибида “Прегабалин” номли кучли таъсир этувчи моддаси бўлган 11 200 дона “Regapen” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг