Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Mercedes benz”даги қинғирлик фош бўлди
1127
Товар-моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан юртимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Mercedes benz”даги қинғирлик фош бўлди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.О. бошқарувидаги “Mercedes benz” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида, автомашинада йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 51,6 миллион сўмлик тишни даволашда ишлатиладиган воситалар, 15 дона принтер бўёқлари борлиги фош бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

15.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг