Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга янги тартиблар тушунтирилмоқда
1329
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари томонидан барча карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳамда тадбиркорлар билан доимий равишда учрашувлар ташкил этилмоқда.
Тадбиркорларга янги тартиблар тушунтирилмоқда

Мазкур йўналишдаги навбатдаги учрашув Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилди ва унда Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи ҳамда Яккабоғ туманларида фаолият юритувчи ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирок этишди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сон Фармони ҳамда 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4812-сон қарорлари мазмун-моҳияти юзасидан фикр алмашилди. Божхона ходимлари томонидан божхона қонунчилигига киритилган янгиликлар ва тадбиркорларга яратилган қулайликлар хусусида тушунчалар берилди.

– Мазкур ҳужжатлар тадбиркорлик субъектлари ва божхона ходимлари фаолиятини енгиллаштиради, – дейди вилоят божхона бошқармаси Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи Олим Қодиров, – Жумладан, 2020 йил 1 сентябрдан «Ягона дарча» божхона ахборот тизими чегара божхона постларида жорий этилган бўлса, 1 ноябрдан божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб, 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган барча масалалар юзасидан фикр алмашилди, саволларга атрофлича  жавоб қайтарилди.

15.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг