Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ю.А. бошқарувидаги “Газель” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашина ўриндиқлари орқасида умумий қиймати 88 миллион сўмлик 8 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
15.09.2020