Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1267
Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини ўстириш, тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилиш қонун билан тақиқланиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жазо белгиланган.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Бироқ, айрим фуқаролар томонидан ўз яшаш уйларини заҳри қотил тайёрлайдиган масканга айлатирилаётгани ачинарли ҳолат албатта.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Денов туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ навбатдаги жиноий ҳолат фош этилди.

Яъни, тадбир иштирокчилари мазкур туманда яшовчи фуқаро Б.Т нинг яшаш хонадонини хизмат ити ёрдамида кўздан кечиришди.

Натижада, хонадондаги 2 дона тувакларга экилган 2 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлиги, қўйхона устида целофан пакетга ўралган  15 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси  ҳамда хонадон ҳаммомига 9 та целофан пакетга ўралган оғирлиги 45 грамм бўлган “опий” гиёхвандлик воситаси ва 1 та целофан пакетга ўралган оғирлиги 5 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида жами 2 туп “наша” ўсимлиги ва 65 грамм гиёхвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

15.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг