Бироқ шуни ҳам эътироф этиш лозимки, сўнгги йилларда кичик корхоналар, фермер хўжаликлари ва томорқа эгалари ҳам турли хилдаги озиқ-овқат, халқ хўжалиги ва экспортбоп маҳсулотларни етиштириб, аҳоли эҳтиёжини қондириш билан бирга, экспорт ҳажмини оширишда ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.
Яқинда, шундай корхоналардан бири “BBU Azamat” хусусий корхонаси томонидан воҳада етиштирилган 12 тонна қуритилган гулхайри ўсимлиги Польшага жўнатилди.
Маълумот учун, гулхайри (Алтей) гулхайридошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт ўсимлиги ҳисобланиб, тиббиётда ишлатилади. Ўсимликнинг илдизи таркибида кўп миқдорда крахмал ва бошқа кўплаб фойдали моддалар мавжуд бўлиб, нафас олиш йўллари шамоллаши ҳамда меъда-ичак касалликларини даволашда ишлатилади.
Гулхайри ўсимлигини экспортга расмийлаштириш жараёни бошқарманинг “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан экспортёр учун қулай вақтда, тезкорлик билан амалга оширилди.
Азиза Хушвақтова
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори
15.09.2020