Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Вольво”даги найранг фош бўлди
1094
Оммавий ахборот воситалари орқали товар-моддий бойликларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб кирилишига қарши профилактик тарғибот ва ташвиқот ишлари мунтазам равишда олиб борилишига қарамай, амалдаги тартиб-таомилларни четлаб ўтишга уринаётган айрим кимсалар ҳамон учраб турибди.
“Вольво”даги найранг фош бўлди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.А. бошқарувидаги “Вольво-FH” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 46,2 миллион сўмлик 3080 дона соч бўёқлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда аниқланган холат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

15.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг