Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товар-моддий бойликларининг яширин айланмасига чек қўйилди
1113
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бўлган товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Товар-моддий бойликларининг яширин айланмасига чек қўйилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ушбу йўналишдаги божхона тўғрисидаги қонун бузилиши  ҳолатларини аниқлашга қаратилган бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, чегара олди ҳудуддан ҳаракатланиб кетаётган “Лада 2115” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, автомашинада божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва тегишли маркировка билан маркировкаланмаган умумий қиймати  18,9 миллион сўмлик 7 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда  фуқаро Р.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашинада, умумий қиймати 8,7 миллион сўмлик 595 дона сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, қўшни давлатдан “Ўзбекистон” чегара божхона постига кириб келган фуқаро М.А. бошқарувидаги “VOLVO FH460” русумли юк автомашинаси кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида буюмлар орасига беркитилган, ҳужжатларда кўрсатилмаган “Honda” русумли автомашинанинг механик узатиш қутиси ва тикув машинаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

15.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг