Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эшиклар орасига яширилган 5600 дона дори воситалари фош этилди
1641
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Эшиклар орасига яширилган 5600 дона дори воситалари фош этилди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари  билан ҳамкорликда  сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро М.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Бир қарашда ушбу автомашинада ҳеч қандай ноқонуний товар-моддий бойликлар йўқ эди гўё. Аммо, сергак ходимлар томонидан ушбу автомашина эшик қопламалари ораси кўздан кечирилганида, қонунбузарнинг найранги ошкор бўлди. Мазкур шахс хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 168 миллион сўмлик 5600 дона “REGAPEN 300 гр” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини эшик қопламалари орасига яшириб олганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг