Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлсада, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этсагина, коррупцияга қарши курашиш бўйича қилинаётган ишлар самараси юзага чиқади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки тамагирлигига гувоҳ бўлганимизда, уларга ён бермасдан қонуний ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишимиз керак. Коррупцияга қарши курашда муросасизлик муҳитини шакллантиришимиз лозим. Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор.
Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда. Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурларининг қабул қилинганлиги юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 майдаги
ПФ-5729-сон Фармонининг қабул қилинганлиги бу борадаги изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад эса юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имиджини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Божхона органлари фаолиятида ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, божхона ходимларининг ҳалол, маъсулиятли, софдил ва адолатли бўлишлари юзасидан доимий равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиши йўлга қўйилган. Бугунги рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида божхона органлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш борасида ахборот технологияларидан жадал фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат алмашиш тизимларининг амалиётга жорий этилганлиги ҳам божхонада миллат кушандаси бўлмиш коррупциянинг барвақт олдини олишга қаратилган чора тадбирлар сирасига киради, десак муболаға бўлмайди.
Шунингдек, биргина Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь-август ойлари давомида бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 14 маротаба маърузалар қилинган, ходимлар билан 36 маротаба индивидуал профилактик суҳбатлар олиб борилган ҳамда 1 маротаба ходимларнинг
яқин қариндошлари иштирокида йиғилиш ўтказилган.
Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг келажагини ва обрў-эътиборини қадрлайдиган ҳар бир виждонли фуқаро коррупция таҳдидининг зарарли оқибатларини доимо эсда тутмоғи ва унга қарши курашмоғи шарт.
12.09.2020