Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда “Нефть” ушлаб қолинди
1761
Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва БҚБҚК бўлими ходимлари томонидан мамлакатимизга қўшни давлатдан кириб келган фуқаро С.М бошқарувидаги автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Сирдарёда “Нефть” ушлаб қолинди

Натижада ушбу фуқаро томонидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки савол-жавобда божхона назоратига тақдим этилмаган ҳамда акциз маркалари билан қадоқланмаган хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 24. 850. 000 сўмлик, жами 49,7 литр, 0,7 литр хажмли 71 дона “Нефть’” номли ароқ махсулотлари борлиги аниқланди.

Хозирда юқоридаги ушбу холат юзасидан божхона текширувлари ва суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишнинг амалдаги тартибларига кўра, жисмоний шахслар республикамиз ҳудудига алкоголь махсулотларини шу жумладан пивони 2 литргача божсиз олиб киришлари мумкин.

 

 

 

Сирдарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати 

30.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг