Утилизация йиғими бевосита транспорт воситаларини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш жараёнида ундирилиши белгиланган. Лекин айрим уддабурон шахслартомонидан мазкур йиғимни четлаб ўтишга бўлган уринишлар ҳам учраб турибди.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият пости ходимлари томонидан 46 дона “HYUNDAI“ русумли махсус транспорт воситаларини “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган электрон божхона юк декларацияси маълумотлари ўрганилганда, мазкур транспорт воситалари учун ундилиши керак бўлган 3 млрд 385 млн.сўмлик утилизация йиғими божхона декларациясида кўрсатилмаганлиги ҳолати аниқланди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постидабожхона юк декларацияси маълумотлари ўрганилганда5 дона “YUTONG” русумли автобуслар ҳамда 5 дона “JAC” русумли микроавтобуслар учун419,2 млн. сўмутилизация йиғими кўрсатилмаганлиги ҳолати аниқланди.
Мазкур постда аниқланган яна бир ҳолатда “KIA BONGO” русумли юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситасини “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун электрон тақдим этилган божхона юк декларацияси маълумотлари ўрганилганда, божхона юк декларациясида 46,3 млн. сўмлик утилизация йиғими кўрсатилмаганлиги ҳолати аниқланди.
Аниқланган мазкур ҳолатлар натижасида салкам 3,8 млрд.сўмлик утилизация йиғимларининг давлат бюджетига ундирилмай қолинишининголди олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.09.2020