Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда коррупцияга қарши курашишда мамлакатимизда зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонининг қабул қилиниши, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш билан бир қаторда ушбу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган муҳим вазифаларни белгилаб берди.
Мазкур йўналишда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, шахсий таркиб томонидан коррупцияга қарши муросасиз кураш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Шунингдек, бу иллатга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари бирдек маъсул эканликлари, қонунбузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган 75 221-04-80 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
12.09.2020