Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган энергетик ичимликларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
1041
Бугунги кунда сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Сифати кафолатланмаган энергетик ичимликларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Ж.Б бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган 14,7 миллион сўмлик 1172 дона энергетик ичимликлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.С. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Ушбу автомашинада ҳам тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 15,5 миллион сўмлик 1239 дона сифати кафолатланмаган энергетик ичимликлар борлиги аниқланди.  

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг