Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2010 йил 19 ноябрда 2156-сон билан рўйхатдан ўтган “Божхона чегарасида олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ижроси юзасидан Тошкент шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро У.Б. қўшни давлат фуқароси У.Ж. томонидан мажбуриятнома асосида қайтариб олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кирилган, қиймати 300 миллион сўмлик кулранг “Mercedes-Benz E 350” русумли автоуловни ўзбошимчалик билан рангини қора рангга ўзгартириб, ноқонуний тарзда сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракаталари давом эттирилмоқда.
12.09.2020