Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тропикамид” ва “Лирика” дори воситаларининг яширин савдосига чек қўйилди
1108
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Тропикамид” ва “Лирика” дори воситаларининг яширин савдосига чек қўйилди

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси, “Тошкент АЭРО” ИБК, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.И. исмли шахс бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашинада фуқаро У.Б. 51 дона “Тропикамид” ва 26 дона “Лирика” номли дори воситаларини шартли харидорга пулламоқчи бўлган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг