Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”га яширилган чангютгичларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1166
Товар моддий бойликларининг ноқонуний равишда мамлакатимизга кириб келиши ва унинг айланишига қарши тезкор тадбирлар бир зум ҳам тўхтатилгани йўқ.
“Кобальт”га яширилган чангютгичларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан амалга оширилган навбатдаги тезкор тадбирда фуқаро М.Т.бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 24 миллион сўмлик 24 дона чангютгичлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг