Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари йирик миқдордаги авто эҳтиёт қисмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
1211
Божхона чегараларидан товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхона ходимлари йирик миқдордаги авто эҳтиёт қисмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро И.И. бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган “Daewoo” ва “Vaz” русумли автотранспорт воситалари учун мўлжалланган умумий қиймати 215 миллион сўмлик 1343 дона эҳтиёт қисмлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг