Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди
961
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Самарқандда гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди

Тадбир давомида фуқаро Ё.Ш.нинг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Текширув давомида ушбу автомашина “бардачоги” ост қисмидан икки дона рангсиз целлофан пакетига ўралган, 146,58 грамм оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик моддаси аниқланди.

Маълум бўлишича фуқаро Ё.Ш. ушбу гиёҳвандлик моддасини Паст Дарғом туманида яшовчи А.Р.га сотиш учун олиб кетаётганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.Р.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда унинг яшаш уйидаги газ плитаси ичидан 2,4 грамм оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Бундан ташқари, Ё.Ш.нинг яшаш хонадонида ўтказилган текширув давомида 1 кг 156 гр. “опий”, 1 кг 490 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси, 600 мл. “опий” гиёҳвандлик воситасининг суюқлиги ва 36 минг АҚШ доллари, 5 минг россия рубли, 29 млн. сўм миқдоридаги пуллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, умумий оғирлиги 1 кг 304,60 гр. “опий”, 1 кг 490 гр. “марихуана” ҳамда 600 мл. “опий” суюқлиги гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг