Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда
1271
Тадбиркорлик субъектларига божхона соҳасида янги қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларини ўрганиш мақсадида божхона органлари томонидан жойларга чиқиб, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.
Тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Хусусан, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида фаолият юритаётган “DILRABO SDA TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Наманган аэропорти” чегара божхона пости масъул ходимлари томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.

Мазкур корхонанинг асосий фаолият тури болалар кийимларини тикишга мўлжалланган бўлиб, корхонанинг умумий ер майдони 2 гектарни  ташкил этиб, ши, 800 га яқин иш ўринлари яратилган. Шунингдек ушбу корхона томонидан жорий йилда қиймати 200 минг АҚШ долларига тенг янги технологик ускуналар олиб келинган бўлиб, тайёрланган маҳсулотларнинг 90 фоизини хорижга экспорт қилиш режалаштирилган.

Учрашув давомида  “Наманган аэропорти” чегара божхона пости масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6005-сон Фармонининг мазмун-моҳиятига тўхталиб, Фармон билан 2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ва мазкур концепцияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланганлиги, ҳамда Фармон асосида тадбиркорлик субьектларига божхона соҳасида қатор қулайликлар яратилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда “DILRABO SDA TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти вакиллари мазмунли учрашувдан фойдали маълумотларга эга бўлганлигини, божхона тартиб-таомилларидаги янгиликлар тадбиркорнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратаётганини, шу билан бирга, тадбиркорларнинг ривожланишига кўмак бўлаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Учрашув якунида мазкур корхона томонидан ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон”га мурожаат  қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

11.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг