Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди
1643
Жорий йил 21 октябрда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши ва бу санани Ўзбекистон Республикаси “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига кўра, кенг миқёсда байрам сифатида нишонланмокда.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди

Шу муносабат билан Миллий кинология марказида “Она тилимизнинг буюклиги, жозибадорлиги, бойлиги, бетакрорлиги ва ўзига хос фазилатлари” мавзусида давра суҳбати карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ташкил этилди.

Давра суҳбатида А. Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили  ва  адабиёти университети катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Қодиржон Мўйдинов ҳамда Сирғали  тумани 104-сонли умумий ўрта мактаб олий тоифали ўқитувчиси Арофат Мўйдиновалар иштирок этишди.

Давра суҳбатида иштирокчиларга халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан бири эканлиги ҳамда Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадам бўлиб, айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди, деб айтиб ўтилди.

Бугунги кунда Марказ фаолиятида ҳам давлат тилига муҳим эътибор қаратилмоқда.

Давра суҳбатида Марказ шахсий таркиби, Миллий гвардия, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда ҳудудий божхона бошқармаларидан келган тингловчилар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

11.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг