Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспортёрлар учун кенг шароитлар яратилмоқда
1551
Бугун мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмасини экспорт товарлар ҳисобидан ошириш ҳар қачонгиданда долзарб аҳамиятга эга. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш натижасида “Made in Uzbekistan” бренди остидаги товарлар экспортини орттириш - давлат бюджетига валюта тушумини таъминлаш баробарида қўшимча иш ўринларининг шаклланишига замин яратади.
Экспортёрлар учун кенг шароитлар яратилмоқда

Экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларни божхона соҳасида қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш, шунингдек, ўз фаолиятларини амалга оширишларида тўсқинлик қилаётган  омилларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш бўйича Давлат божхона қўмитаси томонидан берилган топшириқлар юзасидан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бир қатор тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмуни янада чуқурроқ тушунтирилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан тақдим этиладиган преференцияларнинг қўлланилиш тартиблари бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, амалдаги қонунчилик талабларига кўра, импорт ўрнини босувчи товарларни ишлаб чиқариш учун маълум тоифадаги товарлар импорт қилинганида, божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилишига алоҳида тўхталиб, жорий йил бошидан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси тасарруфидаги жами 3 та ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига жами 172 млрд. 230 млн. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёз ва преференциялар қўлланилганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Бу каби кўрсаткичлар яқин келажакда мамлакатимизда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз томонидан импорт ўрнини босувчи товарларнинг ишлаб чиқарилиши ва экспорт ҳажмининг ортишига туртки бўлиши аниқ.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан ўтказилган учрашувда уларнинг фаолиятларини тўлиқ амалга оширишларига тўсқинлик қилаётган омиллар масъул ходимлар томонидан батафсил ўрганилиши ташкил этилди ҳамда  тадбиркорлар дуч келаётган муаммо ва камчиликлар жойларга чиққан ҳолда ижобий ҳал этилди.

Тадбир якунида, божхона расмийлаштируви ва назорати бўйича ноқонуний хатти-ҳаракатлар кузатилганида барча фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг (61)  224-02-68 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

Юлдуз Кудиярова

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

20 бошқарма катта прокурори

 

 

 

 

 

8.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг