Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
10 миллиард сўмлик ноқонуний сақланаётган матолар фош бўлди
1394
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона худудида харакатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
10 миллиард сўмлик ноқонуний сақланаётган матолар фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида,  юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ва хорижий фуқаро W.Х.  томонидан сақлаб келинаётган матоларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида, яшаш хонадонларидан бири ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, хонадонда умумий қиймати  10 млрд 277 млн сўмлик матолар сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг