Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг яширин савдосига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро А.Қ. бошқарувидаги “Орландо” русумли автомашина ва ундаги шахслар ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаро Б.Ш.нинг ёнида оғирлиги 100,65 граммни ташкил этувчи “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Фуқаро Б.Ш. ушбу гиёҳвандлик воситасини фуқаро А.Қ.га 3000 АҚШ долларига сотиш учун олиб келганлигини маълум қилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
7.09.2020