Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари фуқаро М.А. бошқарувидаги “Нексия 3” русумли автомашинани белгиланган тартибда кўздан кечиришди.
Натижада, автомашина ичида сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 100,3 миллион сўмлик 601 дона хорижда ишлаб чиқарилган “SamyunWan” номли биофаол қўшимчалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7.09.2020