Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари уяли қўл телефон аппаратларининг ноқонуний айланмасига қарши Тошкент вилоятида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада фуқаро Д.К.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 42,7 миллион сўмлик 20 дона уяли қўл телефони аппаратлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
7.09.2020