Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Б.И бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк транспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, автоулов юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 136 миллион сўмлик, жами 72 дона хорижда ишлаб чиқарилган телевизорлар борлиги аниқланди.
Кўздан кечириш давомида, мазкур телевизорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги “Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги 324-сон қарори талаби бўйича махсус идентификацион белгилар билан маркировкаланмаганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
7.09.2020