Мамлакатимизда ҳам ташқи савдо операцияларини амалга ошириш, экспортни қўллаб қувватлаш ва импортни оптималлаштиришга қаратилган қонун ва қонуности норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинмоқда. Бу эса ўз навбатида ташқи савдо айланмасининг ошишига ва унда ижобий сальдога эга бўлишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатимиз ташқи савдо айланмасида Фарғона вилояти ўз ўрнига эга бўлиб, жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида 893,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ташқи савдо операциялари амалга оширилди. Ташқи савдо операцияларида 347 миллион АҚШ долларига тенг товарлар экспорт қилинди. Экспорт товарлари ичида 187,7 миллион АҚШ долларига тенг саноат маҳсулотлари, 148,7 миллион АҚШ долларига тенг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа товарлар ҳамда хизматлар ўрин олган.
Вилоятда амалга оширилган экспорт таркибида мева-сабзавот маҳсулотлари 133 миллион АҚШ долларни, калава ип 111,5 миллион АҚШ долларни, тўқимачилик маҳсулотлари 40,8 миллион АҚШ долларни, дарахтлар ва ўсимликлар 15,9 миллион АҚШ долларни, озиқ-овқат маҳсулотлари 9,7 миллион АҚШ долларни, минерал ўғитлар 7,8 миллион АҚШ долларни, нефт ва нефт маҳсулотлари 4,1 миллион АҚШ долларни, металлар ва улардан тайёрланган товарлар 4,1 миллион АҚШ долларни, оёқ кийимлар 3,7 миллион АҚШ долларни ва керамика буюмлари 2,5 миллион АҚШ долларни ташкил этди.
Маҳсулотларни жами 31 та давлатга экспорт қилишга эришилди. Экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг сони 496 тани ташкил этди.
Экспорт операцияларини амалга оширишда божхона расмийлаштируви вақти муҳим аҳамият касб этади. Божхона расмийлаштируви қанча тез бўлса, экспортёр юкларини шунчалик тезкорлик билан манзилига нест-нобудсиз етказишга эришади. Бу борада божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сонли “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тадбиркорларга кенг қулайликлар яратиш мақсадида хавф профилларига асосан товарлар ва транспорт воситаларини соддалаштирилган тарзда божхона расмийлаштируви ва божхона назоратини амалга ошириш амалиёти жорий қилинган. Бу билан ортиқча вақт сарфига ва ҳалол ҳамда ноҳалол фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига бир хил божхона расмийлаштируви ва божхона назоратини амалга оширишга чек қўйилди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан 2020 йилнинг август ойи давомида жами 1823 та экспорт божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.
1-жадвал
Расмийлаштирилган божхона юк декларациялари йўлаклар кесимида
Божхона бошқармаси таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан божхона юк декларацияларини хавф профилларини қўллаган ҳолда йўлаклар турига қараб тезкорлик билан расмийлаштириши назоратга олиниб, бу борада бир қатор ижобий натижаларга эришилди.
Тадбиркорлар томонидан божхона юк декларациялари тақдим қилиниб, хавф профилларига асосан “яшил” йўлакка йўналтирилган вақтдан бошлаб юкларни юклагунга қадар юк кузатув ҳужжатлари тайёр бўлади деганидир. Тадбиркорлар юкларни юклаб бўлгач юк кузатув ҳужжатларини олиш вақтида божхона ходимлари автотранспорт воситасини махсус божхона пломбалари билан қиёслашдан ўтказадилар ва тадбиркор манзил мамлакати томон ҳаракатланишни бошлайди.
Божхона юк декларациялари хавф профилларига асосан “Сариқ” йўлакка йўналтирилган тақдирда ҳам божхона ходими юк кузатув ҳужжатларини экспорт қилинаётган товарлар билан солиштириш орқали ҳамда божхона кўздан кечирувини амалга ошириш билан божхона назорати тугатилади ва товарлар ортилган транспорт воситаси ҳам божхона қиёсловидан ўтказиш билан экспортга йўналтирилади.
Ҳозирда бошқарманинг “Қўқон”, “Қувасой”, “Водий”, “Киргили” ва “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви хавф профиллари бўйича йўналтирилган йўлаклар бўйича куннинг исталган вақтида қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, тадбиркорларга экспорт жараёнларида вужудга келадиган ҳар қандай муаммолар билан сутканинг 24 соати давомида мурожаатларни қабул қилиши мумкин бўлган Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони”га ёки Фарғона вилояти божхона бошқармасининг (73)244-67-31 рақамли “Ишонч телефони”га ёки мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
7.09.2020