Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ёғоч” яшириш наф бермади
1100
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Ёғоч” яшириш наф бермади

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига  қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро А.А. бошқарувидаги “Волво” русумли юк автотранспорт воситасига ортилган ёғоч товарлари билан юк кузатув хужжатлари ўртасида тафовут борлиги сабабли ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 23,2 миллион сўмлик, 129 дона ёғоч махсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

7.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг