Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш – божхоначилар эътиборида
1372
Мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини эркинлаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш, янги ишлаб чиқариш тармоқларини жорий қилиш ва ишчи ўринларини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Пандемия шароитида экспорт ҳажмини ошириш ва иқтисодиётни барқарорлигини таъминлаш жуда долзарб масала бўлиб қолмоқда. Бунда тадбиркорлик субъектларига яқиндан кўмак бериш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш  ғоят муҳим аҳамият касб этади.Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги “Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6042-сонли Фармонига мувофиқ тасдиқланган Бош вазир ўринбосари С.Умурзаков раислигидаги Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси жойларда тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Айни шу мақсадда, Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Муталибджон Солиев бошчилигидаги божхона ходимлари Бухоро вилоятида бўлиб, маҳаллий тадбиркорлар билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда учрашув ўтказишди.

Дастлаб, Вобкент туманида жойлашган маҳаллий инвестор томонидан таъсис эътилган пахтадан тайёр маҳсулотгача (кластер) ишлаб чиқаришмўлжалланган “Вобкент тола кластер” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюриб, олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

Жамият номига ҳозирги кунга қадарамалдаги қонунчиликка асосан 34 партиядаги қиймати19,3 млн. еврога тенг бўлган товарларга 43,1 млрд. сўм миқдорда божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Жамият раҳбари В.Мирзаҳакимовнинг сўзларига кўра, мазкур корхона ишга тушгандан сўнг, пахтадан тайёр маҳсулотгача (кластер) ишлаб чиқариш ҳамда Россия, Украина, Польша, Литва каби давлатларга товарларни экспорт қилиш режалаштирилган.

 Корхонанинг  йиллик ишлаб чиқариш қуввати - 10 000 тоннани ташкил этади ҳамда 500 нафар ишчи ўринлари яратилади.

Шунингдек, божхона органлари томонидан жамиятга олиб келиниб, амалдаги қонунчилик талаблари асосида1,8 млрд. сўм божхона тўловларини 120 кунга кечиктириб тўлашга имконият яратилиб берилган. Лекин, бугунги кунда коронавирус пандемияси билан боғлиқ иқтисодий инқироз сабабли 120 кун муддат ичида божхона тўловларини тўлаш имконияти бўлмаганлиги, божхона қонунчилигидан келиб чиқиб яна қўшимча муддат имкониятини яратиш учун амалий ёрдам беришлик сўралди.

Шундан келиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар биргаликда товарларга нисбатан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида 2 йил муддатга узайтириб бериш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан йўл харитасига киритилди.

Бундан ташқари, жамият томонидан олиб келинган товарлар қўшимча ўрганилиб, “прядильные тазы из пластмассы высококачественного, специальные тележки для текстильной фабрики” товарлари саноатда ишлатиладиган ва жамият томонидан олиб келинган асбоб-ускуналарнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, шу асосда расмийлаштирилиши лозимлиги айтилди.

Худди шундай яна бир учрашув,“WBM Romitex” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилди. Маҳаллий инвестор томонидан пахтадан тайёр маҳсулотгача (кластер) ишлаб чиқариш мақсадида молиялаштирилаётган ушбу корхона томонидан ҳозирги кунга қадар қиймати 2,5 млн. АҚШ долларга тенг бўлган “Технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг қисмлари” чет давлатдан олиб келиниб,6,8 млрд. сўм миқдорда божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Тайёр маҳсулотлар Россия, Украина, Польша, Литва, Эрон Ислом Республикаси каби давлатларга экспорт қилиниши кутилмоқда.Йиллик ишлаб чиқариш қуввати15 000 тоннани ташкил этувчи ушбу корхона тўлиқ қувват билан ишлаганда – 3000 нафар ишчи ўрни яратилиши таъкидланди.

  Ташрифнинг кейинги манзили, хорижий инвестор томонидан шакллантирилган “Buxara Varnet” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонага бўлди.Мазкур хорижий корхона томонидан Туркия технологияси асосида амалга ошириладиган “гидропоника усулида замонавий иссиқхона барпо этиш” лойиҳаси 83,4 млн еврони ташкил этади.

Корхона номига жорий йилнинг шу даврига қадар қиймати 7,7 млн.еврога тенг бўлган замонавий иссиқхоналар учун мўлжалланган товарлар олиб келиниб,29,8 млрд. сўм миқдорда божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Корхона томонидан замонавий иссиқхона конструкциялари ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилаётганлиги маълум бўлди.

Учрашувлар давомида М.Солиев томонидан тадбиркорларга мамлакатимизда ишлаб чиқарувчилар учун яратилган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида сўз юритиб, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини кўтаришда тадбиркорларнинг ўрни беқиёслиги ҳамда давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиб, экспорт географияси ва турини кенгайтириш лозимлиги, бу борада божхона органлари ваколатлари доирасида доимо амалий ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинди.

Бундан ташқари, товарлар импортини оптималлаштириш ва импорт ўрнини тўлдирадиган маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кучайтириш ҳам мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, божхона тўловларидан имтиёз қўллаш учун ҳуқуқий асос мавжуд бўлмаган товарлар олиб келинганда, божхона тўловларини120 кунгача бўлган муддатда кечиктириб тўлаш имконияти тўғрисида айтиб ўтилди.

Шунингдек учрашувлар сўнгида, божхона соҳасига доир мурожаатлар ва саволлар юзасидан, куннинг исталган вақтида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08  рақамли ишонч телефонига ёки бошқарманинг (65) 221-60-00 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

7.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг