Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди
1140
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Жумладан, «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг «Авиаюклар» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари хориждан юртимизга келтирилган почта жўнатмаларини ўрнатилган тартибда “Rapiscan” рентген аппарати ёрдамида божхона кўригидан ўтказишди.

Текширув давомида 18 нафар фуқаролар номига юборилган почта жўнатмалари орасида тегишли божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 67 миллион сўмлик 333 қути сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур дори воситалари Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 167-моддасига биноан юк кузатувчи яъни тижорат ҳужжатларида тўлиқ кўрсатилиши керак эди. Аммо, ҳужжатларда акс эттирилган маълумотлар ва товарлар ўртасида номувофиқлик бўлганлиги сабабли улар шахсий эхтиёж учун эмас, аксинча тижорат мақсадида олиб кирилган деб топилди ва ҳозирда ушбу дори воситалари «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан вақтинча сақловга олиниб, терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 8 июнь 2016 йилдаги 191-сонли қарорига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан, шахсий фойдаланиш учун турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари олиб кирилиши ва олиб чиқилиши мумкин.

7.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг