Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ҳам бу борада қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, божхона органлари хизматига қабул қилинган ёш ходимлар онгига ўз билимига таяниб, коррупцияга йўл қўймасдан, кўзлаган мақсадга эришиш мумкинлигини сингдириш мақсадида, ёш ходимлар билан доимий тарзда профилактик учрашувлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бир қанча қулайликлар жорий этилди, яратилган имконият ва қулайликлардан тадбиркорлар ўз вақтида ва самарали фойдаланишлари зарур. Шундан келиб чиқиб, ходимлар билан ўтказиладиган ҳар кунги йўриқномаларда бу борада тадбиркорларга амалий ёрдам беришлари, тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга оширишлари ҳақида кўрсатмалар берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, божхона қонунбузилиши ҳолатлари рўй берганида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилоят божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишингиз мумкин.
Дарҳақиқат, амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар жамиятимизни коррупция ва жиноятчилик каби жирканч иллатлардан йироқда бўлишини таъминлайди.
5.09.2020