Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Энергия самарадорлиги кўрсатилмаган электр жиҳозлари тўхтатиб қолинди
1164
Амалдаги тартиб-қоидаларга кўра, 2016 йил 1 январдан бошлаб техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида электр самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд булмаган маиший электр жиҳозларини чет давлатлардан республикамиз ҳудудига олиб кириш тақиқланган.
Энергия самарадорлиги кўрсатилмаган электр жиҳозлари тўхтатиб қолинди

Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги “Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 86-сон қарорининг 2-бандида ўз аксини топган.

Куни кеча, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арқ-булоқ” ТИФ божхона постида ана шундай  ҳуқуқбузарликнинг бири фош этилди.

Унга кўра, хорижий давлатдан тегишли юк-кузатув ҳужжатлари асосида “Маиший электр жиҳозлари” товарлари келтирилган. Мазкур товарлар тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, тахминий қиймати 30 млн.сўмлик жами 6 дона электр жиҳозларининг энергия самарадорлиги тоифаси божхона юк декларациясида “А” тарзида кўрсатилганлиги, бироқ, товарлар, юк кузатув ҳужжатлари ва уларга тегишли ёрлиқларда ушбу тўғрисида маълумотлар акс эттирилмаганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидантерговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

4.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг