Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди
1086
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси  фош бўлди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларини яширинча етиштириш ва сақлашга қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро П.А.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, хонадоннинг экин ер майдонида жами 10 туп “каннабис” ўстирилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек хонадонда картон қутиларда қуритилган соф оғирлиги 53 граммга тенг бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ш.О.нинг ҳам яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида ушбу шахснинг ҳовлисида соф оғирлиги 6 граммга тенг бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги ҳамда 1 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Ғ.нинг фермер хўжалигига тегишли бўлган дала майдони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, 2 дона гул тувагида ҳамда мазкур ер майдонининг юқори қисмидаги махсус чуқурда экилган 3 туп “каннабис” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Шу тариқа жами 5 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги эканлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, жами 16 туп “каннабис” ва 59 граммга тенг бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

4.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг