Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседес-Бенц”даги найранг фош бўлди
1145
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Мерседес-Бенц”даги найранг фош бўлди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Э.Ф. бошқарувидаги  “Мерседес-Бенц” русумли юк автомашинаси божхона кўригидан ўтказилди.

 Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган, дастлабки сўровга кўра умумий қиймати 30 миллион сўмлик “Компрессор КР-2” номли товар борилиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

4.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг