Хусусан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда вирус блокаторларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро Н.А.га тегишли бўлган 3 дона қоғоз қутилар ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 40,2 миллион сўмлик жами 1022 дона вирус блокаторлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
4.09.2020