Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байрам арафасида Урганч шаҳрида иқтидорли ёшларга янги уй-жойлар топширилди
1688
Бугун мамлакатимиз бўйлаб истиқлол байрами руҳи ҳукмрон. Тўйга тўёна билан деганларидек, “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида қаршиланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги байрами Хоразм вилоятида муносиб қаршиланмоқда.
Байрам арафасида Урганч шаҳрида иқтидорли ёшларга янги уй-жойлар топширилди

Ёшлар - келажагимиз, юрт таянчи ҳамда ишончи, деймиз. Шу боис айни пайтда юртимизда ёш авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилётганлиги айни ҳақиқат.  

Давлат божхона қўмитаси томонидан юртимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, Ватан манфаатларини ҳимоя қилишга қодир, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш ходимларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли билан уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг фармон ҳамда қарорларига мувофиқ, Хоразм вилояти божхона бошқармасидан ҳам ана шундай иқтидорли икки нафар ёш ходимлар Илҳомбек Қурбанов ҳамда Хамиджон Юсуповларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг кўп квартирали уйларини имтиёзли ипотека кредити асосида сотиб олиши учун тавсияномалар берилган эди.

Куни кеча, Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов бошчилигида юртимизнинг ишлаб чиқариш, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳаларида жонбозлик кўрсатиб, мамлакатимиз равнақига, унинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ватанпарвар ва фидойи ёшларимизнинг эзгу интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида, Урганч шаҳрида қад кўтарган янги шинам, барча қулайликларга эга бўлган узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида берилган кўп қаватли янги уй-жойларни калитларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги байрамида тўйга тўёна бўлди, божхона органларидаги хизматим муносиб  тақдирланиб, имтиёзли ипотека кредити асосида 3 хонали уй-жойга эга бўлдим дейди – вилоят божхона бошқармаси катта инспектори Х.Юсупов.

Бундай ишонч ва масъулиятни ҳар томонлама оқлаш, унга муносиб бўлиш – дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай бахт, шундай шараф барча ёшларимизга насиб этсин.

   

31.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг