Мустақиллик - бу йиллар, асрлар ўтган сари қадр-қиммати ортиб борадиган, ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайдиган, авлоддан-авлодга ўтиб борадиган олий қадриятдир.Мана шу олий қадрият йўлида тинмай ҳалол ва пок меҳнат қилиш олийжанобликнинг энг ёрқин қўринишларидан бири ҳисобланади. Ватанимизнинг эртанги ёрқин келажаги, халқнинг тинч ва осуда ҳаёти, бахт-у саодати мард ва баҳодир фарзандлар, хусусан ҳарбийларнинг садоқатига, жасоратига боғлиқ.
Албатта, истиқлол осонликча қўлга киритилгани йўқ. Унга эришиш учун аждодларимиз мардонавор кураш олиб боришган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташрифи чоғида ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, - бу инсонлар ҳақиқий етакчилар, илғор зиёлилар, адабиёт, маданият намояндалари, бошқача айтганда, миллатимизнинг, халқимизнинг энг сара вакиллари эди. Тасаввур қилинг, агар улар қатағон қилинмаганида Ватанимиз ривожи учун, илм-фан, иқтисодиёт, маданият ва адабиётимиз учун қандай буюк ишлар қилган бўлар эди, халқимизни олдинга бошларди. Шу билиб туриб қилинган. Бугун буни армон билан эслаймиз, - дея таъкидлаб ўтди.
Биз эркин авлодлар истиқлолни кўз қорачиғиде асрашимиз зарур.
Божхона органларида ҳам ушбу улуғ байрам муносиб нишонланмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида хизмат қилаётган ўз касбига садоқати, меҳнати билан мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга, унинг чегара сарҳадларини муносиб қўриқлашга қўшган ҳиссалари учун хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ходимлар Давлат божхона қўмитаси ва бошқарманинг тегишли бўйруқлари билан муносиб тақдирланишди.
Тақдирланганлар ватанимиз тараққиёти йўлидаги хизматларини мардонавор давом эттиришларини таъкидлаб ўтишди.
31.08.2020