Тадбирни кириш сўзи билан очган Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи О.Чориев йиғилганларни байрам билан муборакбод этиш баробарида юртимизда ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.
Қайд этилганидек, дунёда байрамлар кўп, лекин ҳар бир халқ учун муқаддас байрам – бу албатта, мустақиллик кунидир. Бу кунда ўзимиздаги чексиз имконият, салоҳият ва бунёдкорликни янада теранроқ ҳис этамиз.
29 йиллик шонли истиқлол даври Ўзбекистон тарихида тинчлик ва осойишталик, дастурхонлар тўкинлиги, оилалар файзу баракаси, байрамлар, тўй-тантаналарга бой бўлганлиги билан эсда қоларли бўлди. Барча соҳалар каби божхона тизимида ҳам бўлаётган ислоҳотлар ва эришилаётган улкан муваффақиятлар, инсон қадр-қимматини улуғлаш мақсадида халқимизга яратилаётган зарур шарт-шароитлар шу юртда истиқомат қилаётган ёш-у қарини бирдек руҳлантирмоқда. Уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаб, фаровон ҳаёт сари дадил қадам ташлашга ундаяпти.
Байрам тадбирида хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб, фидойилик ҳамда алоҳида ўрнак билан хизмат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимлар, ҳамда эркин ёлланган ходимларга Давлат божхона қўмитаси ва Тошкент вилояти божхона бошқармасининг фахрий ёрлиқлари ҳамда совғалар топширилди.
Шу билан бирга божхона тизимида узоқ йиллар самарали фаолият юритиб келган, бугунда нафақага чиққан ходимлар ҳам муносиб тақдирланди.
29.08.2020