Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона аудити тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратади
4072
Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси томонидан “Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали орқали ҳавола қилинди.

Таъкидлаш жоизки, божхона аудити товарлар чиқариб юборилгандан сўнг аниқлаштирилиши талаб этиладиган, яъни божхона органлари томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар тўғри ва мақсадли қўлланилганлиги, шартли чиқариб юборилган товарлар белгиланган чекловларга риоя этилаётганлиги, тариф преференциялари учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва бошқаларни аниқлаштириш учун амалга оширилади.

Божхона аудити ўтказиладиган ваколатли шахслар (декларант, ташувчи, ваколатли иқтисодий операторлар, божхона омборлари эгаси ва бошқалар) маълум танлов мезонлари асосида танлаб олиниб, уларни дастлаб божхона аудитидан ўтказилиши ҳақида хабардор қилинган сўнг белгиланган тартибда божхона аудитидан ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Божхона аудитидан ўтказиладиган шахслар хабардор қилингандан кейин, уларга ўзларни божхона аудитининг вазифасидан келиб чиқиб, мустақил равишда ички текширувни ёки аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга мурожаат қилиб мустақил равишда аудиторлик текширувини ўтказиши мумкин.

Божхона аудитини божхона органларида жорий этилиши тадбиркорлик субъектининг ҳам вақтини ва молиявий харажатларини қисқаришига, товарларни божхонада расмийлаштириш жараёнларнинг тезлашишига олиб келади.

Ривожланган хорижий давлатлар (Америка Қўшма Штатлари, Канада, Ғарбий Европа мамлакатлари, Япония, Хитой,  Жанубий Корея, Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари) божхона тизими амалиётида божхона аудити аллақачон жорий этилган.

Жаҳон божхона ташкилоти божхона аудитини ташкилотга аъзо давлатлар томонидан амалиётга жорий этилиши товарларнинг 80-90 фоизгача чегарада кутиш вақтини қисқаришини эътироф этган.

Шунингдек Жаҳон савдо ташкилотининг маълумотларига кўра, божхона аудитининг амалиётга жорий этилиши савдо харажатларининг 14,3 фоизга камайишига ва жаҳон савдосини 1 трлн. АҚШ долларига ошишига олиб келишини ўз тавсияларида таъкидлаб ўтган.

2011 йилда БМТнинг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД) томонидан божхона аудитининг жорий қилиниши товарларнинг 80-90 фоизгача миқдорини тезликда эркин муомалага чиқариб юборишга олиб келишини тасдиқлайди.

ЮНКТАД мазкур тавсиясида божхона аудити натижасида товарларни суғурта қилиш, омборларда сақлаш ва бошқа харажатларининг камайишига олиб келишини ҳамда товарларни янада самарали божхона назоратидан ўтказиш воситаси эканлигини маълум қилади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2020 йил 13 сентябрга қадар давом этади.

29.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг