Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк автомашинасидаги 248,7 миллион сўмлик найранг фош бўлди
1321
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига кенг имтиёз ва имкониятлар берилмоқда, жумладан экспортни рағбатлантириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бироқ мазкур имтиёзларни суиистеъмол қилаётган ҳамда “яширин иқтисодиёт”ни амалга оширишга уринаётган “уддабуронлар”га қарши чора-тадбирлар ҳам амалга оширилиб қонунбузарлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилмоқда.
Юк автомашинасидаги 248,7 миллион сўмлик найранг фош бўлди

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга ўтаётган  фуқаро Б.Б. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида сканердан ўтказилган автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, вазни 2890 килограмм бўлган умумий қиймати 248,7 миллион сўмлик “Аёллар оёқ кийими” ва “Аёллар оёқ кийими учун тасма” товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг