Танлов ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, жонажон Ўзбекистонимизнинг шонли тарихи, маданияти, қадриятларини ёшлар томонидан ўрганиш ва тадқиқ этиш мақсадида ташкил этилди.
Танлов иштирокчилари ўзлари туғилиб ўсган туман, шаҳарнинг тарихий маданияти, этник келиб чиқиши, табиий бойликлари, аҳолининг турмуш кечириш даражаси, ёшларнинг илм-фан ва спортда қўлга киритаётган ютуқларини акс эттирган видеороликлари билан иштирок этишди.
Танловга тақдим этилган ишланмалар ғоявий, бадиий савияси ҳамда информацион технологиялардан фойдаланганлик даражасига кўра ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.
Танлов якунига кўра, Қўқон шаҳрининг тарихи, маданиятини очиб беришга қаратилган видеоролиги билан иштирок этган 4 босқич курсанти Иброхимжон Мўйдинов ғолибликни қўлга киритди.
Танлов ғолиби Божхона институтининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
29.08.2020