Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой маънавий меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат марказида “Сен — қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида янги онлайн тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари билан бир қаторда олий ҳарбий таълим муассасалари шунингдек Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтининг жамоаси ҳам иштирок этди.
Онлайн учрашувда мамлакатимиздаги бунёдкорлик, жўшқинликнинг асосий сабаби бу – энг аввало мустақиллик берган ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамда халқпарвар юртбошимиз томонидан барча соҳаларда амалга оширилаётган оқилона ислоҳотларнинг самараси эканлиги, aйниқса фуқаролар ижтимоий ҳимояси, маънавият, маданият, фан ва таълим соҳасидаги катта ўзгаришлар ҳаётимизга ўзгача жўшқинлик бағишлаётганлиги таъкидланди.
29.08.2020