Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постига қўшни мамлакатга чиқиш учун кириб келган фуқаро А.А. бошқарувидаги “МАN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада автотранспорт воситасида олиб чиқишга рухсат берувчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 2500 дона “Феназепам 1мг” ва “Баклосан 25мг” номли психотроп таблеткалар борлиги аниқланди.
Ушбу психотроп таблеткаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарори талаблари асосида махсус рухсатнома бўлган ҳолдагина рухсат этилади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
29.08.2020